Фото: AFP
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий АҚШ билан тўғридан тўғри ҳарбий тўқнашувдан қочишни буюрди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, New York Times хабар берди.
Манбаларга кўра, ҳафта бошида Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказган. Унда Сурия-Иордания чегарасидаги АҚШ базасида дрон ҳужуми оқибатида уч нафар америкалик аскар ҳалок бўлганидан кейин Вашингтон Эрон ёки унинг тарафдорларига зарба берса, Теҳрон кўриши керак бўлган чоралар муҳокама қилинган. Вашингтон ҳужумда Ироқ Исломий қаршилик ҳаракатининг бир қисми бўлган “Катаиб Ҳизбуллоҳ” гуруҳи иштирок этганини тахмин қилмоқда.
“Али Хоманаийга учрашув натижалари ҳақида маълумот берилганида, у аниқ буйруқ берган: АҚШ билан тўғридан тўғри урушга киришмаслик ва Эронни америкаликларнинг ўлимига алоқадор бўлган гуруҳлар ҳаракатларидан узоқлаштириш”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, айни пайтда Ислом республикасининг олий раҳнамоси АҚШ Эронга ҳужум қилса, жавоб зарбасига тайёргарлик кўришни буюрган. Эрон қуролли кучлари Ироқ билан чегарада баллистик ракеталар жойлаштирган ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини фаоллаштирган.
2023 йилнинг октябрь ойида Ғазо секторида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан буён АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базаларига ракета ва дронлардан фойдаланган ҳужумлар уюштирилди. АҚШ Исроил армиясига ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этар экан, шиа жангарилари Ироқ ва Суриядаги қуролли амалиётлар сонини ошириши ҳақида огоҳлантирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!