Фото: “Яндекс.ру”
Киванч Татлитуғ кутилмаган қарор билан мухлисларини ҳайратда қолдирди. Журналист Меҳмет Юстундағнинг хабар беришича, Туркиянинг энг машҳур актёрларидан бири ватанини тарк этишга қарор қилган. Актёр рафиқаси Башак Дизер ва ўғли Курт Эфе билан Лондонга кўчиб ўтади.
Жуфтликнинг бу қарорни қабул қилишига фарзандининг келажаги сабаб бўлган. Юстундағнинг сўзларига кўра, Киванч ва Башак фарзандининг Лондонда яхши таълим олишини хоҳламоқда.
Татлитуғнинг мухлислари эса бундан норози. Актёрнинг кўплаб мухлислари бу қадамни фарзандига яхшироқ таълим бериш истаги билан эмас, балки уни бегона кўзлардан сақлашга уриниш билан боғлиқ деб ўйламоқда. Киванчнинг мухлислари ўғлининг юзини узоқ вақт яширганидан норози бўлган эди. Бундан ташқари, унинг хотини ижтимоий тармоқларда тазйиқларга учраганди.
Фото: Instagram
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Татлитуғ ва Дизер келаси ҳафта охирида Лондонга учиб кетади. Кўчиб ўтишга қарамай, актёр турк сериалларида рол ўйнашда давом этишни режалаштирмоқда.
Таъкидлаб ўтиш керакки, Киванч Татлитуғ Лондонга кўчиб кетган биринчи турк актёри эмас. Аввалроқ “Муҳташам юз йил” сериалидаги иштироки билан танилган Ҳалит Эргенч ҳам оиласи билан Лондонга кўчиб ўтганди. Кейинчалик унинг турмуш ўртоғи Бергюзар Корел фарзандларинг кейинги таълими ва фаровонлиги учун яшаш жойини ўзгартиришганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!