Фото: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган.
“Икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Канаданинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Элисон Мэри Леклер билан Тошкент шаҳрида Канада виза марказини очиш масаласини ўрганишга келишиб олганди. Ўша йилнинг ўзида Ўзбекистондан Канадага мавсумий ишчиларни юбориш йўлга қўйилиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!