Фото: Getty Images
АҚШ ва Буюк Британиянинг Ямандаги зарбалари уларнинг Яқин Шарқдаги можарони кенгайтиришдан қочиш бўйича бераётган баёнотларига зиддир. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Меhr news agency хабар берди.
Таъкидланишича, давлатлар бу каби ҳаракатлари билан минтақада фақат тартибсизлик ва беқарорликни кучайтирмоқда.
“Ушбу ҳужумлар Вашингтон ва Лондоннинг уруш ва можаро кенгайишини истамасликлари ҳақидаги такрорий баёнотларига тўғридан тўғри зиддир”, — дейди Эрон ташқи ишлар вакили Носир Канани.
У АҚШ ва Буюк Британияни “хаосни қўзғатиш, тартибсизлик, ишончсизлик ва беқарорликка ундашда” айблади ҳамда бу давлатларнинг ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ, Яман суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузаётганига ишора қилди.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Америка ва Британия қўшинлари қатор иттифоқчилар кўмагида Ямандаги ҳусийлар позицияларига яна ҳужум қилиб, 13 та аҳоли пунктидаги 36 та нишонга зарба берди. Ўз навбатида, ҳусийлар бу ҳужумларни жавобсиз қолдирмасликни ваъда қилди.
5 февраль куни ҳам Яман янги зарбаларга учради. АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийлар позицияларига 15 та ҳаво ҳужуми уюштирди: 11 таси Ходейда вилоятига ва 4 таси Саада провинциясига, деб хабар беради Аl Mayadeen телеканали. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди