Исроил ҳукумати қурилиш ишларига Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланка фуқароларини таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Reuters’га таяниб Spot хабар берди.
Расмийлар хорижлик муҳожирлардан фойдаланиб, сўнгги ойларда соҳада шаклланган ишчи кучи танқислигини бартараф этмоқчи.
Исроил—Фаластин уруши авж олишидан аввал Исроил қурилиш майдонларида 72 мингга яқин фаластинликлар ишлаган. Ғазодаги можаро авж ола бошлаганидан сўнг, Исроил хавфсизлик идоралари уларнинг ишлаш рухсатномаларини тўхтатиб, мамлакатдан чиқариб юборган.
Ҳозирда қурилиш майдончаларида бор-йўғи 20 минг хорижлик ишламоқда, шу сабабли майдонларнинг ярмида ишлар тўхтатилган.
Умумий ҳисобда учта мамлакатдан 65 минг нафар меҳнат мигрантларини жалб этиш режалаштирилган. Янги ишчилар қурилиш объектларида кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишлари керак.
Исроил уй-жой вазирлиги маълумотларига кўра, хорижий ишчиларнинг биринчи гуруҳлари яқин ҳафталарда келиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши