Фото: AP
Туркиянинг Baykar компанияси Украинада дрон ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлади. Компания ТВ2 ёки ТВ3 русумидаги Bayraktar дронларини ишлаб чиқаради.
Бу ҳақда компания раҳбари Холуқ Байқар Саудия Арабистонидаги қурол-яроғ кўргазмаси чоғида Reuters агентлигига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, завод Киев яқинида қурилмоқда.
«Бизнинг завод қурилмоқда (...) Қурилишни якунлаш учун бизга тахминан 12 ой керак бўлади, кейин биз ички арматура, ускуналар ва ташкилий тузилмага ўтамиз. Украинадаги завод катта, биз 500 га яқин ходимни ишга олишни режалаштирмоқдамиз», деди у.
Холуқ Байқар янги завод йилига тахминан 120 дона дрон ишлаб чиқара олишини таъкидлади.
Давом этаётган уруш билан боғлиқ хавфсизлик муаммолари завод учун хавф туғдирадими, деган саволга у иш режа бўйича «тўлиқ олға кетаётганини» ва «ҳеч нарса» уларни тўхтата олмаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши