01:02 / 10.02.2024
112

Жо Байден ўзини АҚШдаги энг малакали одам деб атади

Жо Байден ўзини АҚШдаги энг малакали одам деб атади
Фото: Google Images
АҚШ президенти Жо Байден аввалдан эълон қилинмаган мурожаат билан чиқди. У махсус прокурор Роберт Хурнинг сўзларига изоҳ берди. Аввалроқ прокурор президентнинг хотираси билан боғлиқ муаммолар борлигини айтиб ўтганди.

Менинг хотирам жойида. Кекса бўлсам ҳам нима қилаётганимни биламан. Мен президент сифатида бу мамлакатни оёққа турғаздим. Менга прокурорнинг тавсиялари керак эмас”, — деди Байден.

Шунингдек, Байден ўзини АҚШнинг энг малакали одами деб атади. “Мен АҚШ президенти бўлиш учун бу мамлакатдаги энг малакали одамман”, — деди Байден.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг