date
views 598

Сурия Исроилга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди

Сурия Исроилга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди
Фото: Al Bawaba
Сурия Исроилга қарши бир неча бор уруш олиб борган ва яна кўплар урушларга тайёр. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири Фейсал Миқдодга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Сурия сионистик тузумга (Исроил) қарши бир неча урушлар олиб борди ва бошқа урушларга тайёр. Қачон ва қаерда бўлишини Сурия ҳал қилади”, — деди Сурия ташқи ишлар вазири.

У Дaмашқда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян билан ўтказган матбуот анжуманида тегишли фикрни билдирган. Фейсал Миқдод мамлакат ҳудудининг бир қисмини Исроил, АҚШ ва Туркия томонидан босиб олиниши ноқонуний эканини қўшимча қилиб, Сурия “ўз ерларини озод қилишга тайёр” эканини таъкидлади.

Абдуллоҳиян 11 февраль куни бир қатор Сурия расмийлари билан музокаралар олиб бориш учун Дамашққа келди. Сурия президенти Башар ал-Ассад Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашувда Исроилга қурол етказиб беришда давом этаётган АҚШнинг ҳаракатлари Яқин Шарқдаги можаро кўламини кенгайтиришга таҳдид солаётганини айтди.

Сўнгги пайтларда Исроил Сурия ҳудудига, жумладан Дaмашққа бир неча бор зарбалар берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия Исроилга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди