Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Франция президенти Эммануэл Макрон режалаштирилганидек 13 ва 14 февраль кунлари Украинага ташриф буюрмайди. Бу ҳақда Challenges хабар берди.
Елисей саройи, ташриф хавфсизлик сабаб қолдирилганини маълум қилди. Бу ҳам француз, ҳам украиналик дипломатларда кўплаб саволлар туғдирган, улар бундан “ҳайратланган”. Франция президенти дастлаб Одессага ташриф буюриши, сўнг Киевга бориши режалаштирилган эди. У 200 миллион евролик фуқаролик лойиҳалари учун хайрияларга сарфланадиган фонд яратилишини эълон қилиши кутилганди.
Қайд этилишича, Украинага ташрифни Меdef International француз-украина бизнес уюшмаси ҳам бекор қилган. Макроннинг Киевга сафари энди қачон амалга ошиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.
10 февраль куни Украина президенти Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқот қилганди. Натижада томонлар Париж Украинага ўнлаб “Сезар” артиллерия тизимлари, шунингдек, улар учун снарядлар ишлаб чиқариши ва бериши ҳақида келишиб олганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?