600
Такер Карлсон нега Путинга Навалний ва Россиядаги сиёсий қотилликлар ҳақида савол бермаганини тушунтирди
Фото: kremlin.ru
Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси Такер Карлсон 12 феврал куни Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон ҳукумати саммитида нутқ сўзлади. Муҳокама чоғида америкалик журналист Кремлда Владимир Путин билан суҳбати қандай бўлиб ўтгани ҳақида гапириб берди ва ўзига нисбатан пайдо бўлган эътирозларга жавоб қайтаришга ҳаракат қилди.
У тадбир бошловчисининг Россия президенти Украина билан қарама-қаршиликда «Ялта келишуви ёки ҳокимият ва таъсирни тақсимлаш бўйича ҳар қандай халқаро келишувга ўхшаш муросага тайёрми?» деган саволига ижобий жавоб берди.
«Сайёрамиздаги ҳар бир давлат раҳбари, эҳтимол бир қутбли дунё давридаги Қўшма Штатлардан ташқари, ўз ишининг табиатидан келиб чиқиб, муросага боришга мажбур. Бу — дипломатия. Ва у (Владимир Путин) ҳам улар орасида», деди Карлсон. Унинг қўшимча қилишича, Путиннинг позицияси Россия «Ғарбдан кескин жавоб олганидан» кейин «янада қаттиқлашмоқда».
Карлсон сўзларига кўра, Путин «бу урушдан чиқишни хоҳлайди», аммо «уруш давом этар экан, музокаралар учун очиқ бўлмайди». «Охирги икки йил ичида бизга дарс бўлган нарсалардан бири шуки, Россиянинг саноат салоҳияти биз ўйлагандан ҳам қудратлироқ экан», деди журналист Россия иқтисодиёти уруш даврида қандай ишлаётгани ҳақидаги саволга жавобан.
Карлсон интервю бошида Путин тарихий маъруза ўқиганини эслатиб ўтди.
«Сиз Путиндан Полшани эгаллашга тайёрмисиз, деб сўрадингиз. У эса Полша Россия билан уруш бошласагина, деди. Украина Россия билан уруш бошламади, лекин Путин Украинага бостириб кирди. Нега бу саволга жавоб талаб қилмадингиз?» деб сўради бошловчи Карлсондан.
«Мен шу саволдан бошладим, лекин у менга Буюк Екатерина ва қадимги Рус ҳақида ўттиз дақиқалик маъруза қилди», деб жавоб берди журналист.
Бошловчи, шунингдек, Карлсон нима учун Путин билан сўз эркинлиги, Навалний, сиёсий қотилликлар ва сайлов олдидан мухолифатга қўйилган чекловлар ҳақида гаплашмаганига ҳам ойдинлик киритди.
«Мен Америка оммавий ахборот воситаларида ҳамма гапирадиган нарсалар ҳақида сўрамадим. Мен умримни турли мамлакатларни бошқарадиган одамлардан интервю олиб ўтказганман. Ҳар бир давлат раҳбари одамларни ўлдиради, шу жумладан менинг мамлакатим раҳбари ҳам. Баъзи раҳбарлар бошқаларга қараганда кўпроқ ўлдиради. Давлат раҳбарлиги қотилликни талаб қилади, кечирасиз», деб жавоб берди журналист.
Карлсоннинг сўзларига кўра, у Путин билан суҳбат тугаганидан кейин ҳам гаплашган. Аммо бу суҳбат мазмунини ошкор қилмади.
Такер Карлсоннинг Владимир Путин билан икки соатлик интервюси 9 февралга ўтар кечаси журналистнинг ўз манбаларида, жумладан унинг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида, кейинроқ Кремл веб-сайтида ва Россия давлат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?