Фото: Delfi
Эстония бош вазири Кая Каллас жиноий айбловлар билан қидирувга берилган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг қидирув маълумотлар базасига таяниб, “ТАСС” хабар берган.
Унга кўра, Каллас Кая Жиноят кодекси бўйича қидирилмоқда, бироқ қидирув қайси модда бўйича олиб борилаётгани кўрсатилмаган. Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасида Эстония давлат котиби Таимар Петеркопга нисбатан ҳам Россия Федерацияси Жиноят кодекси моддаси бўйича қидирув эълон қилинган.
Шу билан бирга, “ТАСС” ҳуқуқ-тартибот идоралари совет аскарлари ёдгорликларини йўқ қилиш ва зарар етказганлиги учун Каллас ва Петеркопга қарши иш очилганини хабар қилган.
Ўтган сентябрь ойида РФ Тергов қўмитаси 170 дан ортиқ чет эл фуқароларини, жумладан, Латвия, Литва, Эстония, Польша ва Украина фуқароларини совет аскарлари ёдгорликларини таҳқирлаш ва вайрон қилиш ишларида айбланувчи сифатида сиртдан айблади. Қайд этилишича, терговчилар томонидан 16 та жиноий ҳолат бўйича иш олиб борилмоқда, совет аскарларининг ҳарбий қабрлари, ёдгорликларитш таҳқирлаш, йўқ қилиш ёки зарар етказиш билан боғлиқ 143 та ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?