
Фото: ОдаTV
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар рафиқаси ва болалари билан Ғазо секторидаги туннелда яшаганини даъво қилди. Бу ҳақда Билд хабар берди.
Хабарга кўра, Яҳё Синвар оиласи ва ҲАМАС жангчилари билан бирга Хон Юнис шаҳри остидаги туннелда яшаган. Исроил армийси бунга “далил” бўлувчи туннелдан олинган кадрлар билан бўлишган. Видео 10 октябрь куни ҲАМАС туннелларидан биридаги кузатув камераси томонидан ёзиб олинган.
Синварнинг ҳозирда қаердалиги номаълум. Агар видео ҳақиқий бўлса, бу унинг уруш бошланганидан бери илк тасвирлари бўлади.
Исроил армияси эълон қилган яна бир видеода Синвар “яшаган” хона, Исроил ва Америка валютасидаги банкноталар солинган сейф кўрсатилган.
“Шунингдек, ер ости мажмуасида ҳожатхона ва душ хоналари, озиқ-овқат захиралари узоқ вақт сақланадиган ошхона, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан жиҳозланган тансоқчилар учун хона ҳам топилган”, — дея даъво қилган Исроил армияси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар