
Фото: Google Images
Буюк Британия Латвия билан коалиция доирасида Украинага минглаб дронларни юборади. Дронлар январь ойида эълон қилинган Буюк Британия ҳарбий ёрдам пакети ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда Британия ҳукумати сайтида хабар берилди.
“Буюк Британия Украинага керак бўлган қуролларни етказиб бериш учун қўлидан келганини қилишда давом этмоқда. Бу йилги ёрдам 2,5 миллиард фунт стерлинггача оширилади. Дрон ишлаб чиқаришга 200 миллион фунт стерлинг ажратилмоқда”, — деди Британия мудофаа вазири Грант Шаппс.
Январь ойида Буюк Британия Украинага 2024 йил учун 2,5 миллиард фунт стерлинг миқдорида ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини эълон қилди. Ушбу маблағнинг камида 200 миллион фунт стерлинги дронлар партиясига сарфланиши мўлжалланган.
Шунингдек, Буюк Британия мудофаа вазири бугун НАТОдаги ҳамкасблари билан учрашиб, Украинани қўллаб-қувватлаш, НАТОнинг мудофаа салоҳиятини ошириш ва июль ойида Вашингтонда альянснинг 75 йиллигига бағишланган саммитга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.