22:44 / 16.02.2024
411

Россия ҲАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳларини Москвага чақирди

Россия ҲАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳларини Москвага чақирди
Photo: AFP
Россия ҲАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳлари, жумладан “Фатҳ” аъзоларини Исроил-ҲАМАС уруши ва Яқин Шарқдаги бошқа масалалар бўйича музокаралар ўтказиш учун Москвага таклиф қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya нашри Кремль матбуот хизмати тарқатган хабарга асосланиб маълум қилди.

Россия маъмурияти 29 февралдан бошлаб ўнга яқин фаластинлик гуруҳлар ўзаро музокаралар ўтказиш учун Москвага таклиф қилиниши ҳақида хабар берган. Музокаралар асосан икки қисмга бўлинган Фаластин уни ягона раҳбарият остида яна бирлаштириш ҳақида бўлиши билдирилган.

Биз Фаластиннинг барча вакилларини, шунингдек, Сурия, Ливан ва минтақанинг бошқа мамлакатларида ўз позицияларига эга бўлган барча сиёсий кучларни таклиф қилдик”, — деган президент Владимир Путиннинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Богданов бўлғуси музокараларга муносабат билдириб.

Богдановга кўра, таклиф этилганлар орасида “Фатҳ”, “Фаластин озодлик ташкилоти” (ФОТ) вакиллари билан бир қаторда ҲАМАС ва “Фаластин исломий жиҳоди” ташкилоти аъзолари ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё