date
views 205

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиш сўралди

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиш сўралди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларни 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди.

Агентликка кўра, Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин. Бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур.

Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкин.

Иммиграция хизмати маълум қилишича, ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб, ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Жанубий Кореяга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни Жанубий Корея миграция қонунларини бузмасликка ва нолегал ҳолатга ўтмасликка чақирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиш сўралди