11:13 / 17.02.2024
121

Олимлар мол гўшти ва гуручдан гибрид маҳсулот яратди

Олимлар мол гўшти ва гуручдан гибрид маҳсулот яратди
Фото: Lifehacker
Сеулдаги Ёнсей университети биомолекула муҳандислари мол гўшти ва гуручдан гибрид маҳсулот ихтиро қилди. Бунинг учун олимлар молнинг мушак ва ёғ қисмидаги илдиз ҳужайраларини олиб, уларни тўғридан тўғри гуруч доналарига кўчириб ўтказди, чунки илдиз ҳужайралари ўз-ўзини янгилаш, янги ҳужайраларни ҳосил қилиш, митоз йўли билан бўлиниш қобилиятига эга. Гибрид гуруч 9-11 кун давомида Петри идишида етиштирилди.

Ҳосил бўлган маҳсулотнинг пушти ранги унчалик иштаҳани очмайди. Унда одатий гуручга нисбатан 8 фоиз кўпроқ оқсил ва 7 фоиз кўпроқ ёғ мавжуд.

Бир тасаввур қилинг, энди инсонлар учун зарур бўлган барча озуқа моддаларни сунъий етиштирилган оқсилли гуручдан оламиз. Аслида, гуручнинг ўзи юқори даражада озуқавий қийматга эга, аммо чорва моллари ҳужайраларини кўчириш орқали биз бундан-да яхши натижага эришамиз, — дейди биомолекула муҳандиси Соҳён Пак.

Ҳисоб-китобларига кўра, гибрид гуручни яратишда 100 гр оқсил 6,27 кг карбонат ангидридни ишлаб чиқаради. Мол гўштида бу кўрсаткич 100 гр учун 49,89 кг. Истеъмолчилар учун гибрид гуручнинг нархи 1кг мол гўшти нархининг тахминан 15 фоизини ташкил қилади.

Фото: Lifehacker
Ноанъанавий гуруч таъми ва ўзига хос ҳиди янгиликларни ёқтирувчи ошпазларнинг тажриба ўтказиши учун қизиқарли бўлиши мумкин.

Мазкур маҳсулот сотувини йўлга қўйиш бўйича корейс олимларининг улкан режалари бор. Ҳозирда ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш борасида изланишлар олиб борилмоқда.

"Гуручга кўчириб ўтказилган ҳужайралар яхши ўсишини кутмаган эдим. Бу тажриба орқали мен гибрид озиқ-овқатлар келажагини кўрмоқдаман. Бундай маҳсулотлар очликдан қийналганларга ёрдам бериши ва ҳаттоки учувчиларнинг космосдаги озуқасига айланиши мумкин", — дейди муҳандис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё