06:00 / 18.02.2024
253

Эронда эркак 12 нафар қариндошини отиб ўлдирди

Эронда эркак 12 нафар қариндошини отиб ўлдирди
17 февраль куни Эронда 30 ёшли эркак 12 нафар қариндошини, жумладан, отаси ва укасини отиб ўлдирган. Бу ҳақда Эрон маҳаллий нашрларига таяниб, CNN хабар берди.

Манбада айтилишича, шахси ошкор этилмаган эркак Калашников автоматидан фойдаланиб, оила аъзоларини ўлдирган. Кейинроқ жиноятчининг ўзи ҳам Кирмон вилояти хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.

Хабарда келтирилишича, олис қишлоқлардан бирида содир бўлган бу отишмага оилавий низо сабаб бўлган. Низо тафсилотлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этилмаган.

Эронда оддий фуқаролар эгалик қилиши мумкин бўлган ягона қурол ов милтиғидир. Жиноятчи ёнидан замонавий ўқотар қурол топилиши эса тегишли органларни хавотирга солган. Воқеа юзасидан хавфсизлик хизматлари текширувни кучайтириши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё