Фото: Курсив.кз
Қозоғистонда турмуш қурмоқчи бўлган жуфтликлар оилавий ҳаёт курсларида ўқитилиши мумкин. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг Ёшлар ва оила масалалари қўмитаси бошлиғи Қайрат Қамбаров хабар берди.
Тегишли янгилик ҳали муҳокамада. Қамбаров янги турмуш қурганлар учун устоз ва психологлар иштирокида тренинглар ташкил этилиши мумкинлигини айтди.
"Мажилисда “Оилавий зўравонлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганидан хабарингиз бор. Унда кичик банд бор: турмуш қуришдан олдин камида бир ой ёшларни ўқитиш. Ҳали ҳужжат кўриб чиқилмоқда", — деди у.
Ҳозирда Остона ва Шимкентда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш учун “Никоҳдан олдинги маслаҳат” деб номланган тажриба лойиҳаси ишга туширилган. Лойиҳа доирасида никоҳдан ўтиш учун ариза берган фуқароларга оилани режалаштириш ва оила психологияси, репродуктив саломатлик ҳақида маълумот берилади, улар оила бюджетини режалаштириш ва бошқа муҳим масалалар бўйича ҳам ўқитилади. Маданият вазирлиги раҳбари Аида Балаеванинг таъкидлашича, агар натижа ижобий бўлса, вазирлик барча ҳудудларда бундай лойиҳани ишга туширади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади