Фото: altainews.kz
Қозоғистон бўйлаб 23 февраль куни кенг кўламли сейсмик машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.
Маълум қилинишича, машғулотлар давомида зилзиладан огоҳлантириш сиреналари ишга туширилади. Корхона, ташкилотлар, таълим муассасалари ва ҳокимликлар зилзила содир бўлганда ҳаракат қилиш бўйича оммавий ўқув машғулотларида иштирок этади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барчани хотиржамликка чақирмоқда.
Сейсмик машғулотлар пайтида аҳоли хотиржам бўлиши ва эвакуация қилиниши ёки хавфсиз жойда сақланиши керак бўлади. Қутқарувчилар зилзила хавфи юқори бўлган ҳудудда яшовчиларга доимо қўлларида зарур буюмлар, дори-дармонлар ва ҳужжатлар бўлган фавқулодда чамадон бўлишини тавсия қилади. Шарқий Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари аҳолини сейсмик тайёргарликда фаол иштирок этишга чақирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади