Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байденнинг унга нисбатан айтган ҳақоратли сўзларига изоҳ берди. Путин аввалроқ Байден АҚШ президенти сифатида Россия учун афзалроқ, деган сўзларини эслатди.
«Унинг ҳозирги айтганларига қараганда, мен мутлақо ҳақман. Чунки бу мен томондан айтилган сўзларга адекват муносабатдир. Нега? Чунки у менга: «Володя, яхши, раҳмат, менга кўп ёрдам бердинг», деб айтолмайди. Биз у ерда ички сиёсий нуқтаи назардан нималар бўлаётганини тушунамиз. Ва бу реакция мутлақо адекват, демак, мен ҳақ эдим. Мен айтганларимни биринчи навбатда америкалик томошабинлар учун эмас, балки бизнинг томошабинлар учун айтдим», деди у.
Байден 21 феврал куни сайловолди ташвиқоти тадбирида Путинни ҳақорат қилди. «Бизда итдан тарқалган ақлдан озганлар бор, худди йигитча Путин ва бошқалар каби. Ва биз доимо ядровий можаро ҳақида қайғуришимизга тўғри келади. Аслида инсоният учун экзистенциал таҳдид иқлимдир», деди АҚШ президенти.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг сўзларини АҚШ учун мутлақо бемаъни ва уятли деб атади. Унинг таъкидлашича, бундай иборалар «ҳеч бир давлат раҳбарини, айниқса президент Путинни хафа қилиши даргумон».
«Агар мамлакат президенти бундай сўзларни ишлатса, бу уят бўлиши керак», деб қўшимча қилди Песков.
2021 йил март ойида Байден «Путин - қотил» деган даъвога қўшилишини айтди. Россия президенти бунга жавобан америкалик ҳамкасбига соғлиқ тилаб, бошқа одамларга баҳо бериш кўзгуга қарашга ўхшашлигини таъкидлади. «Болалигимизда ҳовлида бир-биримиз билан жанжаллашиб қолганимизда шундай дердик: «Ким бировни ёмон сўз билан атаса, аслида ўзи шундай», деди Путин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади