АҚШ Россияга қарши 500 дан ортиқ янги санкциялар жорий қилмоқда, дейилади Жо Байденнинг Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотида.
Санкциялар Украинадаги ҳарбий операция муносабати билан ҳам, Алексей Навалнийнинг ўлими муносабати билан ҳам киритилмоқда.
«Санкциялар Навалнийнинг қамоққа олиниши билан боғлиқ шахсларга, шунингдек, Россиянинг молия ва мудофаа саноати тармоқлари, харид тармоқлари ҳамда санкциялардан бўйин товлаган шахсларга нисбатан қўлланилади», — деди Оқ уй.
Қўшма Штатлар Россияни қўллаб-қувватлаганликда айбланган 100 га яқин компанияга ҳам экспорт чекловларини киритмоқда.
Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳам Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини ҳозирлади. Унда қатор давлатлар, жумладан Қозоғистон ва Хитой корхоналари ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!