Фото: Reuters
Европа кенгашининг Ташқи алоқалар бўйича ҳарбий таҳлилчиси Густав Грессель Россия урушга 2027—2028 йилларгача бардош бера олишини айтди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
“Бу вайронагарчилик уруши. Ҳеч бўлмаганда бир томон кучли мудофаа чизиқлари ва дронлар билан курашиш йўлини топмагунча. Россия тахминан 2027—2028 йилларгача бардош бера олади. Украина эса ўша вақтгача моддий йўқотишлари ва ўқ-дорилар захирасини тўлдира олсагина, тура олади”.
Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев BILD нашрига шундай деди:
“Бизга учта нарса керак: кўпроқ ўқ-дорилар, кўпроқ замонавий қуроллар ва кўпроқ етакчилик! Замонавий немис қуроллари юқори самарадорликни исботлади ва Украина ҳарбий хизматчилари ҳамда тинч аҳолининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди. Буларга зенит тизимлари, танклар ва узоқ масофали қуроллар киради. Бизга Германиянинг бошчилиги керак, токи европалик сиёсатчилар ва жамият зарур бўлган вақт ҳамда барча воситалар ёрдамида Украинага урушда ғалаба қозонишда ёрдам бериш ўз манфаатлари йўлида эканини тушунсин”, — деди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!