11:33 / 27.02.2024
291

Макрон Украинада француз қуруқликдаги қўшинларидан фойдаланиш эҳтимолини истисно этмади

Макрон Украинада француз қуруқликдаги қўшинларидан фойдаланиш эҳтимолини истисно этмади
Фото: Gonzalo Fuentes/AFP/Getty Images
Франция президенти Эммануэл Макрон Украина ҳудудида француз қуруқликдаги қўшинларидан фойдаланиш эҳтимолини инкор этмади. «Бугунги кунда қуруқликдаги қўшинларни (Украинага) расман юбориш масаласида консенсус йўқ, аммо ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди», - деди Макрон Парижда Украинага ёрдам бўйича конференция якунида.

«Россия бу урушда ғалаба қозонишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарса қилинади», дея Франция президентининг сўзларидан иқтибос келтирган dpa агентлиги. Аввалроқ Макрон Украина учун кўпроқ қурол-яроғ ва ресурслар беришга чақирган эди. Йигирмага яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жумладан, Канада ва АҚШ вакиллари иштирок этган конференция бошланишидан олдин чиқиш қилган Франция президенти бугунги кунда барчанинг хавфсизлиги «таҳдид остида» эканини айтди.

Макрон таъкидлаганидек, Россиянинг хатти-ҳаракати энди сиёсий даражада ҳам, Украинага қарши уруш пайтида ҳам кескинлашмоқда, шунинг учун Украинани қўллаб-қувватлаган ҳар бир киши «жамоавий ҳаракат» қилиши керак. Шу билан бирга, у «рус халқи билан урушга киришни» истамаслигини таъкидлади.

Словакия бош вазири: Ғарб Украинага ҳарбийлар юбориш масаласини «кўриб чиқмоқда»

Аввалроқ, Словакиянинг машҳур россияпараст бош вазири Роберт Фицо Макрон томонидан чақирилган конференция учун Парижга жўнаб кетишдан олдин Братиславада сўзлаган нутқида, баъзи Ғарб давлатлари ўз аскарларини «Украина ҳудудига икки томонлама шартномалар асосида юборишни кўриб чиқаётганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, гап «бир нечта давлатлар – НАТО ва ЕИ аъзолари» ҳақида кетмоқда, Фицо эса «махфий маълумотлар»га таяниб, улар қайси давлатлар эканлигини аниқлаштирмади, деб ёзади AFP.

Париждаги конференция натижалари

Макроннинг сўзларига кўра, Париждаги конференцияда Украинани ўрта ва узоқ масофага учувчи ракеталар, шунингдек, қисқа муддатда Европа ва учинчи давлатлардан бошқа ўқ-дорилар билан таъминлаши керак бўлган коалиция тузишга қарор қилинди. Бундан ташқари, кибермудофаа, биргаликда қурол ишлаб чиқариш ва Россиянинг Украинага ҳужуми бевосита таҳдид келтириб чиқарган мамлакатларни, хусусан, Молдовани ҳимоя қилиш бўйича ташаббуслар келишиб олинди.

Париждаги учрашув якунида Чехия бош вазири Петр Фиала 15 га яқин давлат Праганинг учинчи давлатлардан артиллерия ўқ-дориларини харид қилиш ва Украинага қайта импорт қилиш ташаббусига қизиқиш билдирганини айтди. Хусусан, Нидерландия унда иштирок этишга ва 100 миллион евро беришга тайёр, деди Нидерландия бош вазири Марк Рютте.

Париждаги конференция олдидан AFP агентлиги унинг иштирокчиларининг мақсади Киевга ёрдамни «Украина эҳтиёжларига мослаштириш» учун кўпайтириш йўлларини излаш экани, бироқ янги аниқ мажбуриятлар кутилмаётганини хабар қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё