Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги навбатдаги ўт очишни тўхтатиш режими кейинги ҳафта бошида бошланиши ва Рамазон ойи вақтида давом этиши мумкинлигини айтди. Келишув доирасида Ғазода ушлаб турилганлар озод этилиши ҳам кутилмоқда.
«Биз бунга яқинмиз, — деган Байден. — Биз ҳали тугаллаганимиз йўқ. Умид қиламанки, кейинги душанба кунигача биз оташкесимга эришамиз».
Америка президентининг сўзларига кўра, мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Рамазон ойи даврида вақтинча сулҳ тузиш бўйича «принципиал келишув»га эришилган.
«Исроилликлар Рамазон ойи вақтида бизга барча гаровдагилар озод этишга вақт бериш учун тадбирлар ўтказмасликка рози бўлди», — деган Байден.
Миср, Қатар ва АҚШ вакилларидан иборат воситачилар иштирокидаги музокаралар ҳали давом этмоқда.
Франция президенти Эммануэл Макрон сешанба куни Парижда Қатар амири, шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Сонийнинг ташрифи кутилаётганини айтган.
Шайх Тамим «зудлик билан ва доимий амал қиладиган сулҳ битимига эришиш» учун Доҳада ҲАМАС раҳбари Исмоил Хония билан учрашди, дея хабар берган Қатар расмий ахборот агентлиги.
Аввалроқ аноним тарзда Ynet сайти билан гаплашган исроиллик мулозим «воқеалар ривожи ижобий йўналишда» экани ҳақида айтганди.
АҚШ Давлат департаменти расмийси Мэтю Миллер эса сўнгги бир неча кун ичида гаровдаги исроилликларни озод этиш бўйича музокараларда силжиш кузатилаётгани, аммо ҲАМАС воситачиларнинг сўнгги таклифларига кўниши ҳозирча аниқ эмаслигини айтганди.
«Биз Миср, Исроил, АҚШ ва Қатар ўртасидаги музокаралар давомида прогрессга эришдик», — деган Миллер.
BBC’нинг Яқин Шарқ бўйича мухбири Йоланда Кнеллнинг қайд этишича, президент Байденнинг изоҳи — янги келишув эҳтимоли ҳақидаги энг ижобий янгиликдир.
Аммо Исроил ва ҲАМАС ҳозирда жамоатчилик кўз ўнгида эҳтимолий сулҳ борасида ҳамон бир-бирини зид этувчи позицияда қолмоқда.
Reuters агентлиги музокараларга яқин бўлган юқори мартабали манбага асосланиб хабар беришича, ҲАМАС ҳамон барча ҳарбий амалиётларда 40 кунлик танаффус ҳамда Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни исроиллик асирларга 10 га 1 кўринишида алмаштиришни кўзда тутувчи келишув лойиҳаси устида ишламоқда.
Ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши Ғазо учун ўта зарур бўлган ёрдамлар ҳажмини оширишга, новвойхоналар ва шифохоналарни таъмирлашга имкон бериши кутилмоқда.
Шу билан бир вақтда, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳар қандай сулҳ Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига режалаштирилган ҳужумнинг олдини ололмаслиги ва фақат ортга суриши мумкинлигини қайд этган, у бу ҳудуддаги амалиётни ҲАМАС устидан «тўлиқ ғалаба»га эришиш учун муҳим деб атаган.
Кўплаб мамлакатлар, жумладан Исроилнинг яқин иттифоқчиси бўлган Қўшма Штатлар ҳам Тел-Авивни Рафаҳда қуруқлик амалиёти ўтказишдан тийилишга чақирган. Ушбу шаҳарда айни вақтда анклав шимоли ва марказидаги ҳарбий ҳаракатлардан қочиб кетганлар билан қўшиб ҳисоблаганда 1,4 млн атрофидаги фаластинлик яшамоқда.
Душанба куни Нетаняҳунинг офиси Исроил мудофаа армияси ҳарбий кабинетга Рафаҳдан тинч аҳоли вакилларини эвакуация қилиш режасини тақдим этгани ҳ ақида маълум қилди, аммо бу одамлар қаерга кўчиб ўтказилиши мумкинлиги борасидаги тафсилотлар очиқланмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!