Фото: AP
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) 27 феврал куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда ҳозирча ҳеч қандай ютуқ йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Interfax ёзди.
«Исроил ва ҲАМАС ўртасида асосий мунозарали масалалар бўйича ҳеч қандай келишувга эришилмаган», деб Қатар ТИВ баёнотини келтирмоқда Исроил матбуоти.
Миср ва АҚШ билан биргаликда воситачи сифатида ишлаётган Қатар ТИВ баёнотида айтилишича, айни дамда «сулҳ бўйича музокараларда ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувда муваффақият йўқ».
Шу билан бирга, Қатар ТИВ воситачилик бўйича музокараларга оптимистик қарашини қайд этди.
Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден Ғазо сектори бўйича келишувга келаси душанба куни, яъни 4 мартгача эришилишига умид билдирди.
Бироқ, эртаси куни ҲАМАС вакили Байденнинг умидлари «ҳарбий вазият»га тўғри келмаслигини ва ҳал қилиниши керак бўлган катта бўшлиқлар мавжудлигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!