date
views 6 955

АҚШ Россия Эрондаги авиабазани тарк этганлиги ҳақида маълумотга эга эмас

АҚШ Россия Эрондаги авиабазани тарк этганлиги ҳақида маълумотга эга эмас

АҚШ Давлат департаменти Россия Суриядаги жангариларга зарба бериш учун қўлланилган Эрондаги Ҳамадон авиабазасидан фойдаланишни тўхтатганлиги ҳақидаги ахборотни кўрганлиги, бироқ Россия ҳақиқатан ҳам базадан фойдаланишни тўхтатганлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Давлат департаменти вакили Марк Тонер брифингда АҚШ Россия ва Эрон билан ўзаро ҳамкорликда қаттиқ ишлаганлиги, бироқ ҳозирча Москва авиабазадан фойдаланишни тўхтатганлиги ноаниқлигини маълум қилди.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Эроннинг Ҳамадон авиабазасидан Суриядаги жангарилар объектларига зарба бераётган самолётлар олдига қўйилган вазифаларни бажариб, Россия ҳудудига қайтганлигини маълум қилган эди.

Эрон матбуотида россиялик ҳарбийлар Ҳамадондаги базадан чиқиб кетгани хабар қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россия Эрондаги авиабазани тарк этганлиги ҳақида маълумотга эга эмас