Фото: vspmr.org
Днестрбўйи ҳукумати депутатлар қурултойи чоғида Россияга мурожаат этиб, махсус декларацияни қабул қилди. Унда Молдова томонидан минтақани «иқтисодий блокада» қилинаётгани таъкидланган ва Россиядан «мамлакатни ҳимоя қилиш» сўралган.
Днестрбўйи аслида Молдова таркибига киради, аммо 1990 йилда мустақилликни эълон қилган. Бироқ, унинг мустақиллиги тан олинмаган.
Шунингдек, қурултойда БМТ Бош котиби, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Европа парламенти ва Халқаро Қизил Хочга ҳам мурожаат қабул қилинган. Депутатлар «Днестрнинг чап қирғоғи барча аҳолисининг ижтимоий ва гуманитар ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини таъминлаш ва можаронинг кучайишига йўл қўймаслик»ни талаб қилмоқда ва «5+2» форматида музокара олиб боришга чақирмоқда.
Днестрбўйи президенти Вадим Красноселский Молдовани «геноцид сиёсати»ни қўллашда айблаган.
Днестрбўйи мухолифатчи сиёсатчиси Геннадий Чорба 20 феврал куни қурултойда депутатлар Россияга қўшилиш тўғрисида баёнот қабул қилмоқчи эканини ёзган эди. Унинг фикрича, қурултойни ўтказиш учун Москвадан жамоа жўнатилган ва Россия Федерал Мажлиси бу аризани тезкор қабул қилиши керак.
Украина ҳарбий разведкаси (УҲР) Чорба айтган маълумотлар «ҳали тасдиқланмаган»ини маълум қилди. Урушни ўрганиш институти (ISW) минтақада Россия қўшинларининг Молдовага қарши эҳтимолий ҳарбий операцияга тайёрланаётгани аломатларини топмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!