Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған яна бир бор Украина ва Россияни Истанбулда Қора денгиз «дон йўлаги» бўйича музокаралар столига ўтқазишга тайёрлигини маълум қилди.
Бу ҳақда Эрдўған Албанияда «Украина - Жанубий-Шарқий Европа» саммити иштирокчиларига мурожаати чоғида айтди. Туркия раҳбари мамлакати Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, Қрим татарларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошираётганини таъкидлади.
«Урушнинг учинчи йилига кирганимизга ва барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, тинчлик ўрнатиш йўлида етарлича олға силжиш йўқ. Мен дипломатия ва мулоқотга урушни адолатли ва мустаҳкам тинчлик билан тугатиш имконияти берилиши керак, деган қарашларимда қоламан. Бу жуда муҳим, бу мақсадга эришиш учун барча дипломатик каналлардан фойдаланиш керак. Менимча, ҳеч бўлмаганда тинчликнинг умумий параметрларини аниқлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бошлаш лозим. Бу борада биз Украина президенти Володимир Зеленский тинчлик режасининг 10 бандини тубдан қўллаб-қувватлаймиз», деди Эрдўған.
Эрдўған тинчлик ташаббуслари учун ҳар икки томонни бирлаштириш муҳим эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қора денгиз бўйлаб дон етказиш ташаббуси кун тартибида қолмоқда, бироқ Қора денгиздаги тижорат кемаларининг хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига эҳтиёж бор.
«Шу доирада биз Қора денгизда хавфсизлик мажбуриятларини ўз ичига олган янги қоидаларни ўрнатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан алоқаларимизни давом эттирмоқдамиз. Қолаверса, тинчлик ўрнатиш учун аввал Истанбулда бошлаган музокара жараёнини қайта бошлашга тайёрмиз», деди Эрдўған. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан