Фото: Getty Images
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ақлий қобилият даражасини аниқловчи иккита тестдан ўтди. Шундан сўнг, амалдаги президент Жо Байденни ҳам шундай тест топширишга чақирди.
«Фирибгар Жо Байден ақлий қобилият тестини топшириши керак. Балки шу йўл билан унинг нима учун бундай нотўғри қарорлар қабул қилганини билиб олармиз. Мен иккита тестдан ўтдим ва иккаласи ҳам хатоларсиз! Барча президентлар ва ўзини президентлик лавозимига даъво қилаётганларнинг барчаси бундай тестдан бемалол ўтиши керак!», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
81 ёшли Байден ҳар йили Уолтер Рид тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтади. Унинг шифокори текширувлардан сўнг Байденнинг «вазифасига яроқли» экани ва ўтган йил давомида унинг соғлиғида сезиларли ўзгаришлар бўлмагани ҳақида ёзган.
Шифокорлар Байденни инсулт, склероз ёки Паркинсон касаллиги белгиларини кўрсатмаган неврологик текширув ўтказган бўлсалар-да, Оқ уй унинг ақлий қобилиятини аниқловчи тест топширмаганини, чунки шифокорлар буни зарур деб ҳисобламаганини айтади.
«У ҳар куни ақлий қобилият тестидан ўтади, бир мавзудан иккинчисига ўтишда уларнинг тафсилотлари даражасини тушунади», деди Ой уй матбуот котиби Карин Жан-Пиер. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди