Қайд қилинишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 11:10 да мамлакат электр тармоқлари ишдан чиққан. Шунингдек, фуқаролар иссиқлик таъминоти ўчирилгани ва ичимлик суви таъминотида узилишлар, шунингдек, айрим уяли алоқа операторлари томонидан алоқа ва интернет узилиб қолаётганидан шикоят қилган.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси хабарига кўра, Душанбедаги электр тармоғида авария рўй берган, оқибатда нимстанциянинг ҳаддан ташқари юклама остида қолгани сабабли, шаҳарда электр энергияси ўчирилган.
«Душанбе шаҳридаги электр тармоғида авария юз берди, оқибатда шаҳар маҳаллий вақт билан 11.10 дан 13.54 гача электр энергиясидан узилди. Нурек ГЭС орқали электр энергиясини қабул қилувчи нимстанциянинг ҳаддан ташқари юклама остида қолгани туфайли авария содир бўлди», дейилади хабарда.
Душанбедаги нимстанцияда шошилинч таъмирлаш ишлари олиб борилган, 2 соат 44 дақиқадан сўнг электр таъминоти тикланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди