Фото: AFP/Getty Images
1 март куни Иордания ҳарбийлари Ғазо шаҳрининг айрим қисмларига кетма-кет уч марта ҳаводан ёрдам ташлади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Иорданиянинг учта C-130 ҳарбий самолёти ташқи дунёдан ажралиб қолган Ғазо шаҳрининг тинч аҳолисига озиқ-овқат етказиб берган. Оммавий тартибсизлик рўй бермаслиги учун юклар турли нуқталарга туширилган.
Ўтган ҳафтада Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Франция ва Рафаҳ назорат постини назорат қилувчи Миср ҳам Ғазога ёрдам юборган эди. Айни дамда АҚШ ҳам Ғазога ёрдам жўнатиш бўйича хулосага келаётгани хабар қилинган.
25 февраль куни Исроилдан Ғазога юк олиб киришда фойдаланиладиган ҳозирча ягона Керем Шалом ўтказиш пункти исроилликлар томонидан тўсиб қўйилгани сабабли, гуманитар ёрдам беришни мақсад қилган мамлакатлар ҳарбий самолётлардан фойдаланмоқда. Ҳудудга айни пайтда қуруқликдан кириш имкони йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди