Фото: AASM Hammer / Видеодан скрин
Украина қуролли кучлари биринчи марта уруш зонасида Франциянинг янги узоқ масофали AASM Hammer бомбаларидан фойдаланди. Бу ҳақда Туркиянинг Clash Report нашри хабар берди.
"Француз ААSМ-250 бомбалари биринчи марта Украина қўшинлари томонидан Россия Қуролли кучлари назоратида бўлган Авдеевкадаги кокс заводига зарба бериш учун ишлатилган", — дейилади хабарда.
Украина бу бомбаларни ташлашда қайси турдаги самолётдан фойдалангани номаълум. Натижаларни кузатиш учун Украина қуролли кучларининг дронлари жалб қилинган.
ААSМ Франциянинг Safran Electronics & Defense компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Франциянинг AASM Hammer оиласи 250, 500 ва 1000 килограмм оғирликдаги бомбалардан иборат бўлиб, ўзида турли нишонларни бошқариш тизимларини ўрнатиш имкониятига эга. Hammer 70 километр масофадаги нишонларга зарба бера олади. 2011 йилда битта ААSМ тўпламининг нархи тахминан 160 минг еврони ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди