18:23 / 04.03.2024
444

Исроил телевидениеси исроиллик ҳарбийлар ўлдирган асирлар ҳақидаги ҳақиқатни намойиш этди

Исроил телевидениеси исроиллик ҳарбийлар ўлдирган асирлар ҳақидаги ҳақиқатни намойиш этди
Исроилнинг KAN давлат телевидениеси 2023 йил 15 декабрда ишғол қилинган ва блокададаги Ғазо секторида исроиллик ҳарбийлар томонидан «хатолик туфайли» ўлдирилган уч исроиллик асирнинг «ёрдам сўрагани» аудиоёзувини тарқатди.

Аудиоёзувда исроиллик асирлар ҳарбийларга мурожаат қилиб: «Ёрдам беринг. Биз маҳбусмиз, бизни қутқаринг. Биз зинапоя остидамиз», деб ёлворишади.

Телеканал маълумотларига кўра, аудиоёзув уч исроиллик маҳбус жойлашган ҳудудга жўнатилган полиция итига бириктирилган видеокамерада олинган.

Исроил армияси матбуот хизмати ўтган йилнинг 15 декабрь куни «Шужайя ҳудудидаги жанглар чоғида ҳарбийлар янглишиб, уч исроилликни таҳдид деб билиб, уларга қарата ўт очган ва уларни ўлдирган» деб хабар берган эди.

Маълум қилинишича, воқеа содир бўлган ҳудудда тинтув ва текширувлар ўтказилганда «ўлганларнинг шахсига шубҳа пайдо бўлган», шунинг учун жасадлар экспертиза учун юборилган. Кейинроқ улар учта исроилликка тегишли экани тасдиқланган.

Батафсил текширув натижасида 28 ёшли Ётам Хаим ва 22 ёшли Самер Талалка ўлдирилгани маълум бўлди. Учинчи исроилликнинг исми кейинроқ маълум бўлди. У 26 ёшли Алон Шамриз бўлиб чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё