18:48 / 04.03.2024
80

Ғазо бўйича Қоҳирадаги музокараларда келишувга эришиладими?

Ғазо бўйича Қоҳирадаги музокараларда келишувга эришиладими?
Фото: Reuters
Исроил Қоҳирага ўт очишни тўхтатиш ва Ғазодан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар учун делегация юбормайди. Бу ҳақда Исроил расмийсига таяниб CNN хабар берди.

Расмийнинг айтишича, бунга сабаб ҲАМАС Исроилнинг иккита талабини бажармаган: тирик қолган асирлар рўйхати; Исроил қамоқхоналаридан гаровга олинганлар эвазига озод қилинадиган фаластинлик маҳбуслар нисбатини тасдиқлаш.

Расмий ўз исмини ошкор қилмасликни сўраган. ҲАМАС делегацияси 3 март куни музокаралар учун Қоҳирага етиб келган.

Исроил расмийсига кўра, делегацияни жўнатмаслик қарорини бош вазир Бенямин Нетаньяху “Моссад” директори Девид Барнеа билан келишган ҳолда ҲАМАС шартларга жавоб бермагани ҳақидаги хабарни олганидан кейин қабул қилган.

Нетаньяху 29 февралда қилган чиқишида шартларни баён қилган.

"Мен режага киритиладиган барча гаровга олинганларнинг исмларини олдиндан билишни талаб қиламан. Мен иккита саволга ҳали жавоб олганим йўқ ва бизнинг хоҳишимизга қарамай, яқин кунларда қўшимча релизлар режасига эришиш ҳақида гапиришга ҳали эрта", — қўшимча қилган Нетаньяху.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё