20:56 / 05.03.2024
573

Украинада урушнинг 740-куни: Россия шаҳарлари бўйлаб ташвиқот поезди ҳаракатланмоқда (фото)

Украинада урушнинг 740-куни: Россия шаҳарлари бўйлаб ташвиқот поезди ҳаракатланмоқда (фото)
Самара областида шикастланган кўприк

Самара областида портлаш оқибатида Чапаевка дарёси устидан ўтган кўприк қисман шикастланди. Мавжуд маълумотларга кўра, портлаш оқибатида жабрланганлар бўлмаган, аммо бу поездлар ҳаракати графигига таъсир кўрсатган. Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси «темирйўл кўприги сафдан чиқарилган фактини тасдиқлаган». Бошқармадагиларнинг ҳисоблашича, кўприкдан Чапаевкадаги «Полимер» заводида ишлаб чиқарилган ҳарбий юкларни ташиш учун фойдаланилган.

Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги техникалари
Донецк области асосий жанглар кечаётган жой бўлиб қолмоқда. Феврал ойи ўрталарида Авдийивкани эгаллаган Россия қўшини муваффақиятни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. «Таврия» оператив-стратегик қўшинлар гуруҳи расмий вакили Дмитро Лиховий 4 март куни Авдийивка йўналишида РФ қўшинлари ҳаракатини тўхтатишга муваффақ бўлингани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, РФ қуролли кучлари Новопавловск йўналишидаги (олдинги Марйинка) Новомихайловкани эгаллаш учун захира кучларни олиб келишда давом этмоқда.

Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Hector Adolfo Quintanar Perez / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Бахмут яқинидаги украин артиллерияси
Россиялик ҳарбийлар 2023 йил баҳорида эгаллаб олган Бахмут атрофида жанглар давом этмоқда. Американинг Урушларни ўрганиш институтининг (ISW) 4 март кунги ҳисоботида айтилишича, РФ қўшини Ивановске аҳоли яшаш пунктини эгаллашга уринмоқда, украинларнинг моддий-техник таъминот йўли шу ер орқали ўтади.

Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
РФ мудофаа вазирлигининг «Куч ҳақиқатда» тарғибот поезди
РФ мудофаа вазирлиги 23 февралдан 8 майга қадар «тарғибот-пропаганда акцияси»ни ўтказмоқда, унинг доирасида Россия шаҳарлари бўйлаб «Куч ҳақиқатда» («Сила в правде») поезди ҳаракатланади. Ташкилотчилар режасига кўра, поезд Москвадан Владивостокка бориб, ортга қайтади, йўл давомида 75 станцияда тўхтайди. «Тарғибот поезди таркиби Улуғ Ватан уруши қуролли ва ҳарбий техникалари намуналари акс эттирилган „Бу кунлар шон-шуҳратни ўчира олмайди“ тематик вагони, шунингдек экспозицияси Украина раҳбарияти ва улар томонидан сингдирилган нацизм мафкурасининг жиноий ниятларини фош этувчи „Орзудаги алянс“ вагонини ўз ичига олади», — дейилган РФ мудофаа вазирлиги тарқатган пресс-релизда.

«Сила в правде» Ростов-Дондаги вокзалда. Тарғибот поезди таркибида Украинадаги жангларда қўлланаётган ҳарбий техникалар намуналари ҳам бор
Сергей Пивоваров / Reuters / Scanpix / LETA


Россия аҳолисига Украина қуролли кучларининг ўлжа қилиб олинган техникалари ва қурол-аслаҳалари ҳам намойиш этилмоқда
Сергей Пивоваров / Reuters / Scanpix / LETA


Тарғибот поезди экспозициясидан қурол намуналари, масалан, украин ҳарбийлари томонидан фойдаланилган елкада олиб юрилувчи зенит-ракета комплекслари ҳам ўрин олган
Сергей Пивоваров / Reuters / Scanpix / LETA


«Сила в правде» Россия шаҳарлари бўйлаб Американинг Bradley пиёдалар жанговар машинасини ҳам олиб ўтмоқда
Сергей Пивоваров / Reuters / Scanpix / LETA


Тарғибот поезди яқинида шартнома асосида армияга қабул қилиш пункти бўлади
Сергей Пивоваров / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада урушнинг 740-куни: Россия шаҳарлари бўйлаб ташвиқот поезди ҳаракатланмоқда (фото)