15:38 / 06.03.2024
141

Остонада ноқонуний ишлаётган 37 нафар ўзбекистонлик ушланди

Остонада ноқонуний ишлаётган 37 нафар ўзбекистонлик ушланди
Фото: Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати қўмитаси
Остонада чиқиндиларни қайта ишлаш заводида ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 37 нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланди. Бу ҳақда Закон.кз хабар берди.

Қозоғистон пойтахтида бир кунлик рейдлар давомида Миграция хизмати томонидан тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 119 нафар чет эллик ишчи аниқланган. Уларнинг 37 нафари Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Миграция хизмати ходимлари қонунчиликка риоя қилишга чақириб, тегишли рухсатномасиз қолган хорижликларни иш берувчи томонидан қайта ишга ёллаш учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда полиция ходимлари Россияда уч кишини ўлдирганликда гумонланаётган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганди. У 2016 йилда шериги билан Москва вилоятида бўлган вақтида 3 кишини ўлдирганликда айбланганди.

Жами 19 февралдан 27 февралга қадар Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда қидирувда бўлган 87 нафар жиноятчини қўлга олган, улардан 17 нафари хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига кўра амалга оширилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё