Фото: Bloomberg
Олтин нархи бир унсия учун 2141,79 доллардан ошиб, рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
Аввалги рекорд 2135,39 доллар бўлиб, декабрь ойида ўрнатилган эди. Йил давомида қимматбаҳо металлар нархи 15 фоизга ошди. Олтин нархининг ошишига бир қанча сабаблар бор.
“Глобал иқтисодий истиқбол, геосиёсий кескинлик ва кутилаётган фоиз ставкаларининг пасайиши билан боғлиқ хавотирлар қимматбаҳо металлга бўлган талабни оширди, бу эса унинг нархи кўтарилишига сабаб бўлди. Ушбу омиллардан АҚШ фоиз ставкалари олтин нархига таъсир қилувчи асосий хавф омили сифатида ажралиб туради”, — дейди АctivTrades брокерлик фирмаси таҳлилчиси Рикардо Евангелиста.
“Олтин 2022 йил охирида бир унсия учун 30 фоизга кўтарилиб, 1600 доллар атрофида эди, 16 ойлик кескин ўсиш қайд этилмоқда”, — дея қўшимча қилди журналистлар.
Бунга АҚШ Россияга қарши биринчи санкцияларда доллардан фойдаланганидан кейин ривожланаётган бозорлардаги марказий банк харидлари рекорд даражага етгани сабаб бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди