Фото: AFP
Олти ҳафталик ўт очишни тўхтатиш таклифи ҲАМАС раҳбариятига тўғри келмади. У Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш эвазига вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режаси гуруҳ раҳбариятига тўғри келмаган. ҲАМАС ўз баёнотида Исроилнинг доимий ўт очишни тўхтатиш, Ғазодан жангчиларни олиб чиқиб кетиш ҳамда кўчирилган аҳолини шимолдаги уйларига қайтариш талабларини бажаришдан бош тортганига ишора қилган. ҲАМАС воситачилар билан музокараларни давом эттиришини айтган.
Улар рамазон ойи бошланишидан олдин келишувга эришишга умид қилган эди.
5 ойлик уруш давомида анклавнинг кўп қисми харобага айланган. Гуманитар ёрдамни қуруқликдан етказиб бериш жанглар ва уларни ‘‘ЦАХАЛ’’ билан мувофиқлаштира олмагани сабабли қийинлашган. БМТга кўра, Ғазо аҳолисининг тўртдан бири очликдан азият чекмоқда.
Аввалроқ анклавнинг шимолий қисми аҳолисига ҳаводан гуманитар ёрдам берилган эди. Ёрдамда АҚШ, Иордания, Миср ва Франция самолётлари иштирок этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди