18:58 / 07.03.2024
437

Украинанинг қуруқликдаги кучлари қўмондони армиянинг 2024 йилги режаларини очиқлади

Украинанинг қуруқликдаги кучлари қўмондони армиянинг 2024 йилги режаларини очиқлади
Фото: AP Photo
Украинанинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александр Павлюк армиянинг 2024 йилги режалари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда “Strana.ua” хабар берди.

Павлюкка кўра, рус армияси Россиядаги президентлик сайловлари олдидан имкон қадар катта ҳудудни эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

Ташаббусни қўлга олиш учун ҳамма нарса қилинмоқда. Бизнинг вазифамиз фронт чизиғини барқарорлаштириш, имкон қадар душманни йўқ қилиш, қўшинларни олиб чиқиш учун бўлинмаларни имкон қадар қайтадан тўплаш, зарба берувчи кучларни яратиш ва жорий йилда қарши ҳужум операцияларини ўтказишдан иборат. Биз муваффақиятга эришамиз. Вазият барқарорлашмоқда”, — дея ишонтирди Павлюк.

У энг кескин вазият ҳозир учта: Авдеевка, Часовой Яр яқинида ва Лиман йўналишида эканини айтди. У ерда ҳар куни оғир жанглар кечмоқда, Украина қуролли кучлари уларга қаршилик қилишда давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё