date
views 789

Трамп Украинадаги можаро Путин Байденга ҳурматсизлик қилгани учун бошланганини айтди

Трамп Украинадаги можаро Путин Байденга ҳурматсизлик қилгани учун бошланганини айтди
Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден Украинадаги ҳарбий ҳолат бошланишида айбдорлигини таъкидлади.

Можаро Россия президенти Владимир Путиннинг америкалик ҳамкасбига нисбатан ҳурматсизлиги туфайли бошланиб кетди, деб ёзди Трамп Truth ижтимоий тармоғида.

Бу Трамп маъмурияти даврида ҳеч қачон содир бўлмаган бўларди ва тўрт йил ичида бўлмаганди ҳам!” — дейилади хабарда.

Аввалроқ АҚШ президенти Украинага ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолаш учун тақдим этишга чақирди. У Россия президенти Путинга мурожаат қилар экан, Байден америкаликлар Украина можаросида орқага чекинмаслигига урғу қаратди.

Байден, шунингдек, АҚШ Россия Федерациясида жосусликда айбланган Америка фуқаролари Пол Уилан ва Эван Гершковични озод қилишга интилишда давом этишини айтганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Украинадаги можаро Путин Байденга ҳурматсизлик қилгани учун бошланганини айтди