Фото: aral.uz
Туркманистон ҳукумати Афғонистонни халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиққан ҳолда трансчегаравий дарёлар ва бошқа сув ҳавзалари ресурсларидан оқилона фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Туркманистонга ташрифи чоғида маълум қилинди.
Жумладан, Туркманистон томони Афғонистонни учта жиҳатга эътибор қаратишга чақирди:
- реал эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда трансчегаравий дарёлардан илмий асосланган ҳолда сув олиш;
- трансчегаравий дарёларда қурилаётган гидротехник иншоотларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;
- трансчегаравий дарёлар бўйида жойлашган барча давлатларнинг манфаатларини сўзсиз ҳурмат қилиш.
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Афғонистон томонидан Амударё ва унда қурилаётган Қўштепа канали ҳақида сўз юритилмаган, бироқ, гап шу ҳақда кетаётгани аниқ, деб ҳисобламоқда Turkmen.news.
Ҳозир Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Амударёдан сув олишни тақсимлаш бўйича келишув мавжуд, аммо Афғонистон унга қўшилмаган.
Кузатувчилар Қўштепа канали қурилиши туфайли бу мамлакатларда сув етарли бўлмай қолишидан хавотирда. Шу билан бирга, экспертлар канал ишга туширилгач, Афғонистон халқаро шартномаларга қўшилишига умид билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди