Фото: Depositphotos
Қуролланган жиноий гуруҳ 7 март куни Нигериянинг Курига шаҳридаги мактабдан 300 га яқин ўқувчини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маҳаллий ўқитувчиларнинг сўзларига кўра, ўғирлаш 2021 йилдан бери мактабларда содир этилган бола ўғриликлари ичида энг йириги. Кадуна штати полицияси Reuters агентлигининг одам ўғирлаш бўйича изоҳ бериш ҳақидаги сўровларига жавоб бермаган.
Жиноятчилар эрталабки йиғилишдан кейин мактабга ҳужум қилган. Ўқитувчилардан бири Сани Абдуллаҳининг сўзларига кўра, ўрта мактабдан ўғирланганлар сони 187 нафар, бошланғич мактабдан эса 125 нафар. Курига шаҳар кенгаши депутати Идрис Майаллуранинг айтишича, жиноятчилар дастлаб 100 дан ортиқ бошланғич синф ўқувчиларини қўлга олган, кейинроқ уларнинг бир қисмини қўйиб юборган, бошқалари эса қочишга муваффақ бўлган.
Штат губернатори Уба Сани барча ўқувчиларнинг озод этилишини таъминлашга ваъда берган.
2014 йилда “Боко Ҳарам” террорчилик гуруҳи Нигерия шимолидаги Чибок шаҳрида 276 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетган эди. 2021 йил ҳолатига кўра, улардан 100 дан ортиғи бедарак йўқолган. Саве тҳе Чилдрен ташкилоти 2021 йилнинг январь—август ойлари орасида Нигерияда 1000 дан ортиқ бола ўғирлаб кетилганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади