Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Душанбе шаҳрида бугун, 11 март куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ҳукумати делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тожикистон раҳбари Ўзбекистон делегациясининг Душанбега ташрифи ҳамкорлик истиқболларини белгилаш нуқтайи назаридан муҳим эканини, шунингдек, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаган.
Бош вазир, дастлаб, президент Эмомали Раҳмонга Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказар экан, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлаган.
Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Шунингдек, 2022 йил июнь ойида Ўзбекистонда Олий даражада бўлиб ўтган учрашув доирасида тарихий ҳужжат — Абадий дўстлик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация қабул қилингани ва бошқа муҳим келишувлар икки биродар халқларимиз манфаатларига тўла жавоб беришини қайд этган.
Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни изчил амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди