date
views 312

Россиядаги нефть базаларига дронлар ҳужум қилди

Россиядаги нефть базаларига дронлар ҳужум қилди
Фото: Telegram
Россиянинг турли ҳудудларида дронлар ҳужуми оқибатида нефтни қайта ишлаш заводлари ёнмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

12 мартга ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етти вилоятда Украинанинг 25 та дронини туриб олган ва йўқ қилган. Хусусан, Москвада (иккита), Ленинградда (битта), Белгородда (еттита), Курскда (11 та), Брянскда (битта), Тулада (битта) ва Орловда (иккита) дронлар уриб туширилгани айтилмоқда.

Нижний Новгород ва Воронеж вилоятлари расмийлари ҳам дрон ҳужуми ҳақида хабар берган. Дрон ҳужумларидан сўнг Орлов ва Нижний Новгород вилоятидаги нефть базаларида ёнғин чиққан. Маҳаллий аҳоли ёнғин бошланишидан олдин портлашга ўхшаш овоз эшитилганини айтган. Орлов вилояти раҳбари объектдаги ёнғинга дрон ҳужуми сабаб бўлганини тасдиқлаган. Воқеа жойига ўт ўчириш бригадалари жалб қилинган.

Шу куни яна бир дрон Нижний Новгород вилоятидаги “Лукойл” нефть базасига ҳужум қилган. Тахминларга кўра, у маҳаллий вақт билан соат 06:00 атрофида нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига қулаган, шундан сўнг ёнғин бошланган. Айни вақтда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ўт ўчириш бригадаси ишламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Фото: Telegram
Вилоят раҳбари ёнғин Кстов саноат зонасида содир бўлганини айтган. Қурбонлар йўқ, ёнғин ўчирилмоқда. “Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез” технологик блокининг фаолияти “ҳодиса туфайлил вақтинча тўхтатилган”.

Маш Telegram канали хабарига кўра, Белгород вилоятига дрон тўртта портловчи мосламани тушириб юборган, электр тармоғига шикаст етган. Еттита аҳоли пункти электр энергиясисиз қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги нефть базаларига дронлар ҳужум қилди