Коллаж: Point.мд
Жанубий Каролинада Boeing’нинг сифат назорати бўйича собиқ муҳандиси, компаниянинг ишлаб чиқариш стандартларини қайта-қайта танқид қилган Жон Барнетт ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Жасад меҳмонхона автотураргоҳидаги машина ичидан топилган. Тергов маълумотларига кўра, 62 ёшли муҳандис 9 март, шанба куни “ўз-ўзига етказган” жароҳатидан вафот этган. Муҳандис Чарлстонда компанияга қарши суд иши доирасида гувоҳлик берган, у билан компаниянинг адвокатлари суҳбатлашган. Сўров шанба куни давом этиши керак эди, бироқ Барнетт келмаган, шундан сўнг компания вакиллари меҳмонхона маъмурияти билан боғланган.
Барнетт Boeing компаниясида 32 йил ишлаган. У 2010 йилдан 787 та Dreamliner ишлаб чиқарган Шимолий Чарлстон заводида муҳандислик қилган, 2017 йилда соғлиғи сабабли нафақага чиққан. 2019 йилда у Жанубий Каролинадаги заводда ишчилар монтаж вақтида сифатсиз қисмларни ўрнатгани ва кислород ниқоблари билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигини даъво қилган.
Boeing бу айбловларни рад этган, бироқ Федерал авиация бошқармаси томонидан олиб борилган тергов Барнеттнинг баъзи даъволари исботланганини тасдиқлаган. Boeing’дан вазиятни тўғирлаш учун чоралар кўриш талаб қилинган. Муҳандиснинг ўлими Boeing компаниясининг 737 МАХ самолёти устидан текширувлар чоғида содир бўлган.
6 январь куни Alaska Airlines авиакомпаниясининг Портленддан Калифорния штатининг Онтарио шаҳрига йўл олган 1282 рейсининг чиқиш эшиги парвоз пайтида узилиб кетган. Кейинчалик бир нечта 737 МАХ самолётларининг қисмлари тўғри ўрнатилмагани аниқланган. Натижада АҚШда ушбу самолётларнинг парвозлари тўхтатилган. Тhе Hill нашрининг ёзишича, Барнеттнинг даъволари 737 МАХ можаросига алоқадор эмас эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди