АҚШ Сенати аъзолари президент Жо Байденга мактуб йўллаб, АҚШнинг «Ташқи ёрдам тўғрисида»ги қонуни бузилгани сабаб Исроилга қурол сотишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Демократ Берни Сандерс ва яна етти нафар сенатор Оқ уй раҳбаридан Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳукуматига Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами жўнатишдаги тўсиқлар АҚШ қонунчилигида назарда тутилган жиддий оқибатларга олиб келишини тушунтиришни сўради.
«Улар (Исроил расмийлари) қонунни бузмоқда, шунинг учун молиявий ёрдам тўхтатилиши керак», деди Сандерс нашрга.
Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан Ғазо секторига бостириб кирган 2023 йил 7 октябрдан буён 30600 дан зиёд фаластинлик, жумладан, 13430 нафар болалар ва 8900 нафар хотин-қизлар ҳалок бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди