date
views 601

70 йил “темир ўпка”да яшаган эркак вафот этди

70 йил “темир ўпка”да яшаган эркак вафот этди
70 йил “темир ўпка”да яшаган Пол Александр АҚШнинг Техас штатида вафот этди. Бу ҳақда GoFoundMe маълум қилди.

Фото: Getty Images
Пол 1952 йилда, 6 ёшида Далласда полиомиэлит билан касалланганидан кейин фалаж бўлиб қолган. У фақат бошини, бўйни ва оғзини ҳаракатлантира олган. Болакай ўша вақтда ҳалок бўлиши мумкин эди, аммо шифокорлар уни темир ўпкали аппаратга ётқизишган.

Фото: Getty Images
У 70 йил давомида махсус қурилма ичида яшаган. Бу вақт ичида Пол коллежда ўқиб, ҳуқуқшунослик дипломини олган. Отаси Пол учун махсус қурилма — учида тутқичи бор таёқча ихтиро қилган. Ушбу қурилма ёрдамида Пол аввал ёзишни, кейин клавиатурада матн теришни ўрганган. Мазкур қурилма орқали телефон қўнғироқларига жавоб берган ҳамда SMS хабарлар ёзган. Кейинчалик ҳатто у ўз таржимаи ҳолини ҳам китоб тарзида ёзган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 70 йил “темир ўпка”да яшаган эркак вафот этди