Фото: IRNA
Эрон ҳарбий саноати сўнгги 2 йилда ҳарбий техника экспортини 4-5 баробарга оширишга эришди. Мамлакат эндиликда Яқин Шарқдаги йирик қурол-яроғ ишлаб чиқарувчига айланган. Бу ҳақда Эрон раҳбарияти ва расмий идоралар тарқатган маълумотларга асосланиб, IRNA нашри хабар берди.
13 март куни Эрон Мудофаа вазирлиги бригада генерали Муҳаммад Ризо Аштиани Теҳрондаги вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг журналистларга интервью берган. Унда мамлакат расмийси Эроннинг сўнгги йиллардаги ҳарбий салоҳиятини юқори баҳолаб, мамлакат қурол экспорти 5 баробар ошганини таъкидлаган.
“Инновациялар ва ишлаб чиқарилаётган қурол турлари туфайли бу миқдор келажакда янада ошади”, — дея қўшимча қилган Аштиани.
Генерал Аштиани ,шунингдек, Эроннинг бошқа давлатлар билан ҳарбий ва мудофаа алоқаларига тўхталган. Расмийга кўра, Теҳрон яқин орада Арманистон ва Қатар расмийлари билан бир қатор музокаралар ва учрашувлар ўтказган. Учрашувлар мазмуни жамоатчиликка очиқланмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди