12:32 / 15.03.2024
204

ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш шартларини Исроилга тақдим этди

ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш шартларини Исроилга тақдим этди
Фото: Getty Images
ҲАМАС воситачилар орқали Исроилга Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувига жавоб берди. Бу ҳақда Axios хабар берди.

ҲАМАС Миср ва Қатар воситачиларига гаровга олинганлар бўйича келишувни тақдим этди, у ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш, Ғазога гуманитар ёрдам етказиш, кўчирилган фаластинликларни уйига қайтариш ва исроиллик ҳарбийларни анклавдан чиқаришни ўз ичига олади.

Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон ал Тани 14 март куни Исроилнинг Моссад разведка агентлиги директори билан гаплашди ва унга ҲАМАСнинг жавобини етказди. ҲАМАСнинг жавоби биринчи марта Исроилдаги озод қилиниши керак бўлган маҳбуслар сонини ўз ичига олади.

Исроиллик расмий ҲАМАС озод қилишни талаб қилаётган маҳбуслар сони жуда кўплигини айтмоқда. Бироқ, ҲАМАСнинг жавоби аллақачон жиддий музокараларга олиб келиши мумкин. Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси 15 март куни йиғилиб, ҲАМАСнинг жавобини муҳокама қилиши ва кейинги қадамлар ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё