Фото: Reuters
Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель натижалар эълон қилинмасидан Россиянинг амалдаги раҳбари Владимир Путинни президентлик сайловидаги “ғалабаси” билан табриклади. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Шарль Мишель Россиядаги президентлик сайловлари ҳақида кинояли пост эълон қилди.
“Владимир Путинни бугун бошланадиган сайловлардаги ғалабаси билан табриклайман. Мухолифат йўқ. Эркинлик йўқ. Бошқа танлов йўқ”, — деб ёзади Европа кенгаши раҳбари.
Россияда президентлик сайловлари бугун (15 март) бошланди ва 17 мартга қадар давом этади. Украинадаги урушга ошкора қаршилик кўрсатган бирорта ҳам номзод унда иштирок этмаяпти. Ушбу сайловларда уч номзодга Путин билан “рақобатлашиш”га рухсат берилган:
- Россия Коммунистик партиясидан депутат Николай Харитонов;
- Россия Либерал демократик партиясидан Леонид Слуцкий;
- “Янги одамлар”дан дума вице-спикери Владислав Даванков.
Европа Иттифоқи ва НАТО Россияда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларининг қонунийлигига шубҳа қилмоқда. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелл замонавий Россияда эркин, адолатли ва демократик овоз беришни тасаввур қилиш қийинлигини айтганди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам бу бўйича ўз фикрини билдирган: “Россиядаги сайловлар эркин ва адолатли бўлмайди”, деган у.
Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальная бутун халқаро ҳамжамиятни Россиядаги сайловларни тан олмасликка чақирган. У овоз беришда ғалаба қозониш Владимир Путинга мамлакатни 2030 йилгача бошқариш имконини беришини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди